Жамият | 19:21 / 17.01.2016
6137
2 дақиқада ўқилади

Обама интервью пайтида итларга қандай тарзда шим кийгизиш бўйича қарор қабул қилди

АҚШ президенти Барак Обама YouTube видеохостингига берган интервьюсида ўз итига қандай қилиб шимни кийгизган бўлиши ҳақида сўралди. Ушбу интервью YouTube’да 15 январда жойлаштирилган.

Интервью давомида Обамага дастлаб декабрда Twitter фойдаланувчилари томонидан фаол муҳокама қилинган бир сурат намойиш қилинди. Суратда шим кийгизилган иккита ит тасвири бўлиб, бирига шим барча тўртта панжасига, бошқасига эса фақатгина орқа панжаларига кийгизилган. Обамадан ушбу икки вариантдан бирини танлаш сўралди.

Оқ уй эгаси хаёлламай, тезда жавоб қайтарди ва орқа панжаларига шим кийгизилган ит тасвирини танлади. Обама бошқа вариант ҳақида “Бу жуда эскича кўринади, жуда кўп мато ишлатилган” дея изоҳ берди.

Обама билан ўзининг YouTube’даги канали эвазига sWooZie тахаллуси орқали таниқли бўлган Аданд Торн суҳбатлашди. Обама ушбу интервьюни “Мамлакатнинг ҳолати ҳақида” деб номланган нутқи билан Конгрессга юзланадиган ҳар йилги анъанавий мурожаатига ёшларнинг эътиборини қаратиш мақсадида берди.

Маълумот учун, Обаманинг португал сув ити зотига мансуб Бо ва Санни лақабли иккита ити бор. Бо эркак, Санни эса урғочи итдир.