Спорт | 22:24 / 17.01.2016
4994
1 дақиқада ўқилади
Рунининг голи “Манчестер Юнайтед”га “Ливерпуль” устидан ғалаба келтирди
Англия Премьер-лигасининг 22-турида “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”нинг уй майдони “Энфилд”да мезбон жамоа устидан минимал ҳисобда ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона тўпни 78-дақиқада Уэйн Руни киритди ва АПЛда бир жамоа сафида энг кўп тўп урган футболчига айланди.
Ушбу ғалаба эвазига “МЮ” 37 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди, “Ливерпуль” эса 31 очко билан 9-ўринни эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси. 22-тур
Ливерпуль – Манчестер Юнайтед – 0:1
Гол: Руни, 78 (0:1).