Жамият | 10:07 / 18.01.2016
14260
1 дақиқада ўқилади
Ирландиялик йўловчи булутларда ғалати объектни суратга туширди
Ирландия авиакомпанияси самолётининг йўловчиси булутлар ичида инсон ва унинг соясига ўхшаш ғалати объектни суратга олди, деб хабар беради “Час Пик” нашри.
Айтилишича, эркак оиласи билан Easyjet авиакомпанияси лайнерида Янги йил таътилидан қайтаётган эди.
Парвоз чоғида у иллюминатор орқали булутларни суратга олиб борган. Бир неча дақиқадан сўнг булутларда ғалати кулранг шаклни кўрган, унинг гўёки қўл-оёғи ва боши бор эди.“Биз ҳайратга тушдик, бундай бўлиши мумкин эмас. Инсон булут устида тура олмайди.
У гуманоидга ўхшарди”, - деди Ник О’Донохью The Daily Star нашрига.Уйга қайтгач, у расмни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Фойдаланувчилардан бири бунинг ердан кўтарилиб, булутларни ёриб кираётган тутун эканлигини тахмин қилди.