Спорт | 10:41 / 18.01.2016
5118
1 дақиқада ўқилади

Жозеп Бартомеу: Пенальти тўғри қўйилди. Лекин дарвозабонга қизил карточка бериш шарт эмасди

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Атлетик»ка қарши ўйинда (6:0) рақиб дарвозабони Горки Ирайсоснинг 4-дақиқадаёқ четлатилишига муносабат билдириб ўтди.

«Эрта кўрсатилган қизил карточка ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Менимча пенальти белгилашнинг ўзи кифоя эди. Қизил карточка керак эмасди. Футболдаги бу қоидани ўзгартириш керак», – дея таъкидлади Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли дарвозабон ҳужумчи Луис Суаресни жарима майдони ичида тўхтатиб қолган ва бош ҳакам Матеу Лаос томонидан майдондан четлатилганди. Лионель Месси эса пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очганди.