Спорт | 23:49 / 19.01.2016
11119
1 дақиқада ўқилади

AFC U-23. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ниҳоят учинчи уринишда ғалаба қозонди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ва Яман олимпия терма жамоалари Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида учрашди.

Учрашув 3:1 ҳисоби билан ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Футболчиларимиз Жавоҳир Соҳибов, Игорь Сергеев ва Жалолиддин Машариповларнинг голларига рақиб жамоа футболчиси Аҳмад ал-Сарорий битта гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, Ўзбекистон футболчилари уч очкога эга бўлишди ва мусобақа билан хайрлашишларига тўғри келди.

Ўзбекистон - Яман — 3:1
Голлар: Жавоҳир Соҳибов (19), Игорь Сергеев (69), Жалолиддин Машарипов (90+3) - Аҳмад ал-Сарори (82)
Ўзбекистон: Абдужалилов, Болтабоев, Мирабдуллаев, Козак, Комилов, Шукуров, Соҳибов, Машарипов, Ҳамдамов, Шомуродов, Сергеев
Яман: Салим, Аҳмад, Волид, Абдулвоси, Аҳмад Сарори, Аҳмад Алос, Файсал, Муҳаммад, Алави, Аммар, Ала Аддин

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Жанубий Корея ва Ироқ 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишди ва кейинги босқичга йўл олишди.