Фан-техника | 18:49 / 20.01.2016
7415
1 дақиқада ўқилади

Батарейканинг яроқли ёки яроқли эмаслигини қандай аниқлаш мумкин? (Видео)

Шундай ҳолатлар бўладики, соат, фонар ёки фотоаппарат  батарейкасини дарҳол алмаштиришга тўғри келади. Аксига олиб, қутичадаги эски ва янги батарейкалар аралашиб қолган. Бу вазиятда нима қилиш керак? Сизда эса ҳар битта батарейкани текшириб кўришга ортиқча вақт ҳам, уни аниқлашнинг бирор бир мосламаси ҳам йўқ. Ташвишланишга ҳожат йўқ, буни аниқлашнинг осонгина йўли бор. Сизга тақдим этмоқчи бўлганимиз видеолавҳада ана шундай усуллардан бирини намойиш этамиз. 

Тасвирда кўриб турганингиздек янги батарейка чидамли ва мустаҳкам бўлади, фойдаланилган  батарейка эса, том маънода айтганда оёғида ҳам туролмайди.