Жаҳон | 12:17 / 20.01.2016
3298
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон бешинчи навигацион йўлдошни орбитага олиб чиқди
Ҳиндистон PSLV ташувчи ракетасини муваффақият билан учириб, IRNSS тизимидаги навигацион сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Старт Бангол кўрфасидаги Шрихарикота оролида жойлашган Сатиш Дхаван номли Космик марказда амалга оширилди. Йўлдош GPS глобал позициялашиш тизими билан бир қаторда ишлайдиган етти аппаратдан иборат тизим таркибида бўлади.