Жамият | 08:31 / 20.01.2016
3185
1 дақиқада ўқилади

Париждаги Ritz меҳмонхонасида чиққан ёнғинни ўчириш учун 6 соат вақт сарфланди

Париж шаҳрининг Вандом майдонидаги Ritz меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди. Mirror нашри хабарига кўра, бу ёнғинни тўла бартараф этиш учун 6 соат вақт кетган.

Хабарда ёнғин сабаби келтирилмаган.

Дастлабки маълуомтларга кўра, ёнғин 19 январнинг биринчи ярмида меҳмонхона биносининг юқори қаватида, 3 йилдан бери, 2012 йилнинг августидан бери таъмирлаш ишлари давом этаётган қисмда бошланган.

Ёнғинни бартараф этиш ишларида 60 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи иштирок этди. Ёнғин чиққан вақтда бинода 150 нафар ходим бўлган. Уларнинг барчаси соғ-омон ҳолда эвакуация қилинган.

Қайд этилишича, Буюк Британиянинг марҳум маликаси Диана айнан шу меҳмонхонада ҳалокатидан олдинги тунни ўтказган эди.