Жамият | 11:50 / 21.01.2016
8513
1 дақиқада ўқилади

Мушукча хаски итлари оиласининг аъзосига айланди

2015 йил баҳорида Лило лақабли Сибирь хаскиси (ит зоти) Роузи лақабли чалажон мушукчани топиб олди. У мушукчага ғамхўрлик қилиб, оёққа турғизди.

Лилонинг ўзи бола кўрмайди, шу боис энди у мушукчага ўз фарзандидай ғамхўрлик қилишда давом этмоқда.

Лилонинг икки укаси бор – Мико ва Инфинити. Улар ҳам Роузини қабул қилишди. Эндиликда учта ит ва битта мушук ҳамма ерда бирга юришади.