Жамият | 15:44 / 22.01.2016
5211
1 дақиқада ўқилади

Пичоқ билан қуролланган қисқичбақа интернет қаҳрамонига айланди

Бразилияда пичоқ билан қуролланиб олган қисқичбақа ҳаракатлари тасвирганлан видео LiveLeak видеохостингига бир суткада 100 минг мартадан зиёд томоша қилинди.

Роликда қисқичбақа битта қисқичида пичоқни қисиганча уни тасвирга олаётган одамдан қочишга уринаётганини кўриш мумкин. Тахминларга кўра, видеоролик Бразилия ресторанларидан бирида суратга олинган.

Изоҳларда фойдаланувчилар ўзларининг ҳазиломуз мулоҳазаларини қолдиришмоқда. Улардан бири Бразилиядаги криминал вазият ҳаттоки қисқичбақаларни ҳам ўз-ўзини ҳимоя қилиши учун қурол кўтариб юришга мажбурламоқда, деган фикрни қолдирган. Бошқа фойдаланувчи эса яна бир Лотин Америкаси давлати — Мексикада вазият бундан ҳам оғир эканини айтган. У Мексикада қисқичбақалар кўчаларда бензин арра билан юришини айтиб, киноя қилган.