Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзанияда ноёб оқ жирафа қайд қилинди
Тадқиқотчилар Танзанияда ноёб оқ жирафани суратга олишга муваффақ бўлишди, деб ёзади Mashable. Экспертларнинг сўзларига қараганда, Тарангирдаги миллий боғда яшайдиган Омо лақабли 15 ойлик урғочи альбинос эмас. Унинг айрим тери ҳужайралари пигментлар ишлаб чиқармайди, шу боис жирафа оқдай туюлади.

Эколог Дерек Лининг таъкидлашича, Омо ҳозирча маълум бўлган бундай кўринишдаги ягона жирафадир. Бир ёшгача жирафалар жиддий таҳдидга дучор бўлишади, негаки боланинг ҳажми кичик бўлади ва у йиртқичлар ҳужумидан омон қолмаслиги эҳтимоли бор. Омо бу босқичдан ўта олган, аммо эндиликда унинг ноёб кўриниши браконьерлар диққатини тортиши мумкин.

Лининг маълум қилишича, Омо бошқа жирафалар билан бирга яшайди, демакки, улар урғочининг бошқача кўринишига жиддий эътибор қаратишмайди.
