Жамият | 13:35 / 28.01.2016
8363
1 дақиқада ўқилади

Норвегиялик олим фан учун ўз қорнига ўқ узди

Норвегиялик физик Андреас Валь NRK Viten телеканалидаги шоу чоғида илмий тажриба ўтказди. Бунинг учун олим сув остида ўзига қарата ўқ узди.

Олим сув тўла ҳовуз ичидалигида махсус механизм ёрдамида SIG SG 550 автоматини ишга туширди. N+1 порталининг маълум қилишича, ўқдан унга зарар етмаган.

Қурол олимдан 3 м узоқда жойлашган эди. Қуролнинг узунлиги қўндоқ билан бирга 988 мм ни ташкил қилади. 5.56 мм калибрдаги ўқ сув остида 1.5 м гина учиб, сўнг ҳовуз полига тушди.

Оддий ўқотар қурол сув остида бир неча сабабларга кўра ишламайди. Ўқнинг аэродинамик шакли унинг траекториясини ўзгартириб юборади: у сувнинг илиқ ва совуқ қатламлари чегарасида рикошетга учраши мумкин.

Бундан ташқари, сув зичлигининг катталиги боис ўқ кинетик энергиясини йўқотиб, тез тўхтаб қолади.