Фан-техника | 23:29 / 29.01.2016
4906
2 дақиқада ўқилади

Компьютер аэросичқонча-кўрсаткич таёқчаси яратилди

Gestor – симсиз манипулятор бўлиб, тақдимот ва анжуманларни ўтказиш жараёнини енгиллаштириш, медиатека ёки интернет-сёрфингни бошқариш учун яратилган. Бу қурилмани компьютерлар ва смарт-телевизорларнинг интерфейсини ҳаракатлар ёрдамида бошқариш имконини берадиган аэросичқонча деб ҳам аташ мумкин.

Гаджет тегишларга жавоб берувчи учта ҳалқали таёқча шаклида бажарилган. Ҳалқалардан бири қурилмани ёқиш ва ўчириш учун жавоб беради, унга тегиш қурилмани ёқади, қурилма узоқ вақт ишламаганда “ухловчи” режимга ўтади ва шу тариқа энергияни тежашга имкон беради. Бу ҳалқа, шунингдек, скрол (варақлаш) ва зум (катталаштириш-кичрайтириш) учун жавоб беради. Қолган иккита ҳалқа компьютер сичқончасининг ўнг ва чап тугмачалари каби вазифани бажаради.

Қизиқарлиси, фойдаланувчи бармоғини асосий ҳалқада ушлаб турганида, экранда оддий сичқончадагидек ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи курсор аксланади. Бироқ ҳалқага тегилмаганда курсор экрандан йўқолиб, у кўрсаткич таёқчага (указкага) айланади.

Айни вақтда янги қурилмага Kickstarter порталида 75 долларга буюртма бериш мумкин.