Жаҳон | 10:53 / 30.01.2016
4428
1 дақиқада ўқилади

Хитойда тўрт нафар кончи ер остида 36 кунга қолиб кетди

Хитой шарқидаги Шандунь вилоятида қутқарувчилар тошлар остида қолиб кетган тўрт кончини чиқариб олдилар. Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, ишчилар ер остида 36 кун қолиб кетишган.

Шифокорларнинг таъкидлашича, кончилар жиддий жароҳат олмаган ва февраль ойининг бошларида оилаларининг бағрига қайтишлари мумкин бўлади.

Гипсли кон ўтган йилнинг 25 декабрь куни қулаган эди. У ердаги 29 кончидан 11 нафари тез орада қутқарилган эди. Бир киши ҳалок бўлган, 13 киши дом-дараксиз кетган.
Қутқарув операциясидан мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.