Жамият | 00:21 / 03.02.2016
6114
1 дақиқада ўқилади

Сёрфчи 12 метрлик тўлқиндан қулаб тушди

Том Дослэнд исмли сёрфчи Гавайидаги мусобақалар вақтида 12 метрлик тўлқин устидан пастга қулаб тушди.

Дослэнд қулагандан кейин тўлқин улкан денгиз маҳлуқи каби кўринганини айтди. Бироқ шунга қарамай сёрфчи унга чиқиб олган. Бироқ тўлқин устида унинг кўзига сув тушиши оқибатида у бир муддат кўролмай қолган. "Мен йиқилиб тушгунимгача фақатгина туйғуларимга таяндим. Кўзимни оча олганимдагина нима бўлишини англадим", деб айтмоқда сёрфчи. Ушбу кўнгилсизликка қарамай, спортчи эртасигаёқ яна сёрф учишни давом эттираверди.