Жаҳон | 19:48 / 03.02.2016
4256
2 дақиқада ўқилади

Токио ҳайвонот боғида зебрани тутиш бўйича ўқув “ови” уюштирилди

Япония пойтахти Токио шаҳридаги Уэно ҳайвонот боғида зебрани тутиш бўйича “ов” уюштирилди, дея хабар бермоқда The Telegraph. Жонивор ролини ҳайвонот боғи ходимаси Юми Тамура ижро этди. Унга зебра ниқоби кийдирилди. Шу йўл билан ходима бирор сабаб билан жониворлар тутқунликдан қочиб кетса, улар қандай қилиб тутилиши кўрсатиб берилди.

Сценарийга кўра, вольер (ҳайвонлар учун махсус атрофи ўралган майдонча) бузилади ва “зебра” қафасни тарк этади. Озодликка чиқиш жараёнида у ҳайвонот боғи ишчиларидан бирини жароҳатлашга ҳам улгуради. Шундан сўнг зебра тинчлантирилади ва юк машинаси ортилади.

Барча жараённи ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилари кузатиб боришди. Улар завқланиб, “махсус операция”ни суратга олишди.

Бу каби ўқувлар мазкур ҳайвонот боғида ҳар йили ташкил этилади. Аввалгиларида “горилла”, “шеър”, “каркидон” бошқа “ҳайвонлар” тутилган.