Жаҳон | 08:50 / 04.02.2016
4132
1 дақиқада ўқилади

Жон Керри: Сурия ҳукумати ихтилофнинг ҳарбий йўл билан ҳал қилиниши кайфиятида

Сурия ҳукумат қўшинлари томонидан давом эттирилаётган ҳужумлар Сурия ҳукуматининг ихтилофнинг сиёсий ечимини қидиришдан кўра мамлакатни куч билан ушлаб туриш ниятидалигидан дарак беради, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

"Улар ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш масаласида халқаро ҳамжамиятнинг ишончини тиклашлари ва мавжуд келишувларга мос келишга уринишларига энди кеч бўлди", деб айтмоқда Керри.

Керри АҚШ февралнинг охиригача тинчлик музокараларининг қайта бошланишини кутаётганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Давлат департаментида Женевадаги Сурия бўйича музокараларнинг тўхтатилишига гўёки Россия ҳарбий-коинот кучлари томонидан гуманитар карвонга ҳужум қилиниши сабаб бўлгани айтилганди.

Россия ташқи ишлар вазирлигида Сурия бўйича музокараларни Россия хатти-ҳаракатлари сабабли барбод қилишга уринишлар "номақбул" деб аталганди.