Жамият | 12:29 / 05.02.2016
4851
1 дақиқада ўқилади

Андижонда “Наврўз ялласи – 2016” анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди

Андижон вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Наврўз ялласи” танлови аҳоли ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Барча туман ва шаҳарлар бадиий жамоалари қатнашган тадбирда Наврўз, баҳор, Ватан ва миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи лапарлар, термалар, эстрада йўналишидаги қўшиқлар ижро этилди. Сумалак сайли, халқ ўйинлари, ҳунармандлик ва баҳор юмушларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Булоқбоши туманининг “Гавҳар” фольклор-этнографик жамоаси мутлақ ғолиб, деб топилди. Биринчи ўрин Асака тумани “Гулруҳ” жамоасига, иккинчи ва учинчи ўринлар Шаҳрихон, Балиқчи, Улуғнор, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманлари бадиий жамоаларига насиб этди.