Спорт | 17:36 / 07.02.2016
6354
1 дақиқада ўқилади

Неймарнинг отаси ўғлининг туғилган куни нишонланаётган тунги клуб яқинидан журналистларни ҳайдади

Журналистлар 5 февраль куни ўзининг 24 ёшига чиққани муносабати билан тунги клубда байрам зиёфати уюштирган Неймарни видеотасвирга олишга уринишганида унинг отаси қаршилигига дуч келишди.

As нашрида жойлаштирилган видеода кўринишича, Неймар да Сильва журналистларга камераларини йўқотишни ва воқеа жойидан суратлар олмасликни буюрган.

"Нима? Неймар хурсандчилик қила олмасинми? Сиз ўғлимни табриклаш учун келганингиз йўқ ахир. Агар сизнинг ниятингиз яхши бўлганида уни ўз ҳолига қўйган бўлардингиз. У ўзини тинч қўйишларидан бахтиёр бўлади", дея камерага қараб гапирган катта Неймар.