Жаҳон | 15:20 / 11.02.2016
10175
1 дақиқада ўқилади
АҚШ генерали матбуот анжумани чоғида ҳушидан кетиб қолди
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари генерали Жеймс Мартин матбуот анжуманида, қуролли кучлар бюджети ҳақидаги саволга жавоб бериш чоғида ҳушидан кетиб қолди.
Воқеа CNN телеканали орқали ёритилди. Мартин журналистларга F-35 қирувчисини ишлаб чиқариш дастурини молиялаштириш ҳақида гапираётган эди. Генерални турғизиб, сув беришган, сўнг шифохонага юборишган.