Жаҳон | 08:58 / 14.02.2016
11788
2 дақиқада ўқилади

Ортиқча вазнга эга одамларга тўйиб нонушта қилиш тавсия қилинди

Буюк британиялик шифокорлар ортиқча семиришдан азият чекувчи одамларга тўйиб нонушта қилишдан воз кечмасликни тавсия қилмоқдалар. Шифоркорлар бу борада олиб борган тадқиқот натижаларини American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этишди.

Нонушталар ортиқча вазнга эга одамларнинг бирданига вазнларини туширмайди, бироқ уларнинг жисмоний фаолликлари ошишига ва кун давомида истеъмол қилинадиган калориялар сонининг камайишига олиб келади. Олимларнинг илмий иши Буюк Британиянинг биотехнология ва биология бўйича тадқиқот кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди.

Олимлар 21-60 ёшдаги икки гуруҳ одамларда нонушта қилиш, тана вазни ва саломатлик ўртасидаги боғлиқни текширишга қарор қилдилар. Биринчи гуруҳ ҳар куни соат 11:00 гача (700 килокалориядан кўп бўлмаган) ва уйқудан тургандан кейин икки соатдан ошмаган вақтда нонушта қабул қилган. Иккинчи гуруҳга эса 12:00 гача фақат сув ичишга рухсат берилган.

Олимлар нонуштанинг қабул қилинишидан ижобий самара организмнинг индивидуал хусусиятлари (жисмоний ҳолат ва тана вазни) ва егулик сифатига боғлиқлигини қайд қилишди. Олимлар келгусида нонушта учун энг оптимал таомномани аниқлашни режалаштирмоқдалар.