Спорт | 09:06 / 16.02.2016
6163
2 дақиқада ўқилади

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг барча чорак финал иштирокчилари маълум бўлди

15 февраль кунги баҳслардан кейин футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичига якун ясалди ва чорак финалда тўқнаш келадиган жуфтликлар аниқ бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида 100 фоизлик натижа қайд этган ва чорак финалда "В" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда Таиланд-Австралия жуфтлиги ғолибига қарши майдончага чиқади.

"С" гуруҳида Таиланд термаси вьетнамликларни 3:1 ҳисобида енгди ва биринчи ўринни эгаллади. Гуруҳ аутсайдерлари бўлган Тожикистон ва Тайбэй ўртасидаги баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Бу гуруҳдан Таиланд ва Вьетнам кейинги босқичга ўтди.

"D" гуруҳида амалдаги Осиё чемпионлари бўлмиш японияликлар Австралия термасини 3:1 ҳисобида енгди. Қатарликлар эса малайзияликлардан 6:2 ҳисобида устун келди. Бу гуруҳдан чорак финалга биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Япония ҳамда Австралия термалари йўл олади.

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича таркиб топди:

17 февраль, чоршанба
1) 16:00. Ўзбекистон - Ироқ
2) 16:00. Таиланд - Австралия
3) 19:00. Эрон - Қирғизистон
4) 19:00. Япония - Вьетнам

5-ўрин учун баҳслар
18 февраль, пайшанба
1) 16:00. ЧФ-1 мағлуби - ЧФ-2 мағлуби
2) 16:00. ЧФ-3 мағлуби - ЧФ-4 мағлуби

19 февраль, жума
16:00. 1-жуфтлик ғолиби - 2-жуфтлик ғолиби

Ярим финаллар
19 февраль, жума
16:00 ЧФ-1 ғолиби - ЧФ-2 ғолиби
19:00 ЧФ-3 ғолиби - ЧФ-4 ғолиби

21 февраль, якшанба
16:00. 3-ўрин учун ўйин
19:00. Финал