Жаҳон | 10:15 / 16.02.2016
7728
1 дақиқада ўқилади

Онищенко: Америкаликлар чивинларни атай вирус ташувчи воситага айлантирган бўлиши мумкин

Душанба куни Россияда илк бор Зика вирусини юқтирган бемор аниқланди.

Россия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон саломатлигини ҳимоя қилиш Федерал хизматининг собиқ бошлиғи, ҳозирда РФнинг ҳукумат раҳбари ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Геннадий Онищенко Би-би-сининг Рус хизматига берган интервьюсида чивинлар жўрттага вирус ташувчи воситага айлантирилган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

Онищенконинг сўзларига кўра, 2012 йили Абхазиядаги Қора денгиз соҳилида рус энтомологлари Зика вирусининг ташувчиси деб ҳисобланаётган чивинларнинг кенжа турини рўйхатга олишган.

"Бу мени ташвишга солаяпти. Чунки бу ердан тахминан 100 км нарида шундай чивинлар яшаяпти. Мамлакатимиз чегарасига жуда яқин жойда эса АҚШнинг ҳарбий микробиология институти жойлашган”, - деди у.

Геннадий Онищенконинг фикрича, "Пентагон грузиялик болаларни қизамиқдан ҳимоя қилиши учун ҳарбий биология базасини қурмаган”.