Фан-техника | 00:30 / 17.02.2016
10322
1 дақиқада ўқилади

Биринчи "КамАЗ" юк машинасига 40 йил тўлди

40 йил аввал Татаристоннинг Набережние Челни шаҳридаги завод конвейеридан биринчи "КамАЗ" юк машинаси чиққанди. Шу вақтгача бу машинадан 2 млн донадан кўпроқ ишлаб чиқарилган. Бу машиналар нафақат Россия, балки хорижий бозорларни ҳам эгаллаган ҳамда мунтазам равишда "Дакар" пойгасида ғолибликни қўлга киритиб, автоспортда ҳам ўзини аъло даражада тавсия қилган. Бугунги кунда "КамАЗ" бортли автомобиллар, эгарли шатакчилар, самосваллар ва турли махсус техникани ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, завод ҳайдовчисиз юк машиналарини серияли тарзда ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда.