Спорт | 08:58 / 17.02.2016
3454
1 дақиқада ўқилади

Европа Лигаси: "Локомотив" "Фенербаҳче"га мағлуб бўлиб қайтди

Москванинг "Локомотив" клуби Европа лигаси 1/8 финали доирасида Истанбулнинг "Фенербахче" клубига қарши сафарда майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Голларнинг ҳар иккиси ҳам Соуза ҳисобига ёзилган. Ярим ҳимоячи ўйиннинг 18 ва 72-дақиқаларида москваликлар дарвозасини аниқ нишонга олган.

Жавоб учрашуви 23 февраль куни ўтказилади.

Европа лигаси

1/8 финал
Биринчи ўйин
Фенербаҳче – Локомотив 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Соуза, 2:0 – 72 Соуза.
Фенербаҳче – Фрейтас, Алвеш, Кьяр, Генюль, Эркин, Соуза (Кадлец, 84), Топал, Нани, Туфан, Шен (Потук, 78), ван Перси (Фернандао, 78).
Локомотив – Гильерме, Пейчинович, Денисов, Янбаев, Дюрица, Ндинга, Тарасов, Фернандеш, Самедов, Касаев (Майкон, 62; Михалик, 76), Шкулетич (Миранчук, 79).
Огоҳлантиришлар: Тарасов (45), Михалик (86), Кадлец (90).