Фан-техника | 00:31 / 18.02.2016
6942
1 дақиқада ўқилади

Andrоid’да пайдо бўлган янги вирус телефонлардан исталган маълумотни ўчириб ташлаши мумкин

Киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи даниялик компания Android операцион тизимида ишловчи қурилмаларда матнли хабарлар ёрдамида тарқалаётган кучли вирусни аниқлади.

Mazar деб номланган вирус қурилмага ўрнашиб олиб, администраторлик ҳуқуқларини қўлга олади ҳамда телефондаги барча файллар, қўнғироқлар ва хабарларга кира олади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, вирус 100 мингдан кўпроқ телефонда тарқалган бўлиши мумкин.

Қурилмалар қуйидагича зарарланади: гаджет эгаси охирида ҳавола (ссилка) бор бир қарашда беозор хабар олади. Ҳаволага ўтилганда телефонга аноним равишда киришга рухсат оладиган ҳамда ундаги маълумотларни ўчира ва ўзгартира оладиган дастур юкланади.

Вируснинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у рус тили ўрнатилган қурилмаларга тарқалмайди.