Фан-техника | 17:58 / 20.02.2016
6425
1 дақиқада ўқилади

Эгилувчан смартфон прототипи тақдим этилди

Канаданинг Куинс университети муҳандислари ноодатий тарзда эгиладиган ReFlex смартфонининг прототипини тақдим этишди.

Смартфонни эгиш ёрдамида иловаларни янгича усулда бошқариш мумкин. Мисол учун, электрон китобларда смартфонни эгиш кейинги саҳифага ўтиш учун хизмат қилса, Angry Birds ўйинида ўқ узиш имконини беради.

Смартфон Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Унга LG компаниясининг эгилувчан OLED-дисплейи ўрнатилган.

Ихтирочилар ушбу смартфон 5 йил ичида сотувга чиқиши режалаштирилганини маълум қилишган.