Жамият | 12:20 / 20.02.2016
3991
3 дақиқада ўқилади

Мутахассис: Пиёдаларинг ўлими ва тан жароҳатлари олишига смартфонлар айбдор эмас

Сўнгги йилларда йўловчилар қўлидаги смартфонлар йўлларда содир бўлувчи хавф-хатарнинг асосий сабабчиларидан бири сифатида муҳокама қилинмоқда. Уларга худди реклама кампанияларидаги каби замон талабига айланган йўл белгилари қўйилмоқда.

Бироқ, Gizmodo муҳаррири Алисса Уокернинг фикрича, смартфонларга билдирилаётган юқоридаги мулоҳазалар ноўрин. ОАВ йўловчиларнинг жароҳат олишларининг кўпайиб қолганлиги ҳақида “нотўғри йўналишда фикрламоқда” деб ўйлайди Уокер.

Мисол учун, The Wall Street Journal ҳеч қандай жиддий сабабларсиз смартфонларга бўлган мойилликнинг салбий йўналишда ўсишини боғлаб, бу қурилмаларда фойдаланувчилар учун оёқлар остига қараб юриш ҳақида хабар берувчи қўшимча эълон киритиш таклифини беришди.

“Ҳа, шундай йўл тутишсин, одамлар смартфонларга қараш керак бўлмаган бу пайтда, қурилмалар ҳар хил анимациялар ва овозлар билан уларни чалғитсин”, дейди Уокер.

Статистик маълумотларга кўра, “юриш вақтида чалғишдан” биргина АҚШнинг ўзида йилига 6 киши атрофида ва бир вақтнинг ўзида пиёдалар билан автомобилларнинг тўқнашуви натижасида йилига 4800 киши ҳалок бўлади.

Бундан ташқари, Уокернинг айтишича, агарда полиция ҳалок бўлган инсоннинг олдида ёки қўлида телефон топиб олса, демак воқеа содир бўлганига қурилма айбдор деган хулосага келишади. Аммо буни ҳеч ким исботлаб бера олмайди, чунки пиёда қўлида шунчаки ушлаб кетган бўлиши ҳам мумкин.

2014 йилдан 2015 йилгача телефонларнинг сони аҳоли жон бошига деярли ўсмаган, лекин машиналар туфайли ўлимларнинг сони ҳақида бундай дея олмаймиз.

АҚШда 2015 йилда машиналар рекорд даражада харид қилинган, америкалик ҳайдовчилар эса маҳаллий йўлларда чексиз масофасини босиб ўтишган.

Натижада, сўз оддий корреляция (ўзаро боғлиқлик) ҳақида кетмоқда: қанча кўп киши машина бошқарса, шунча кўп даражада автомобиллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар юз беради. Ҳайдовчилар кўпайишининг яна бир сабаби 2016 йилда ёқилғи нархининг охирги саккиз йил ичида минимум даражага тушиб кетиши, дейди Уокер.

Шунинг учун, Америка йўлларидаги муаммолар смартфонларнинг кўпайганига эмас, балки автомобилларнинг кўпайиши натижасида юзага келмоқда, деб хулоса қилади мухбир.