Жаҳон | 17:08 / 22.02.2016
8318
2 дақиқада ўқилади

Дубайда қалин туман: 3 соат ичида 136та бахтсиз ҳодиса рўй берди

Дубай полицияси ва назорат қилиш маркази 21 февраль куни, тонгги соат 6дан 9гача бўлган вақт орасида 810та қўнғироқни қабул қилган.

Унга кўра, шаҳарда якшанба куни тонгда туман туфайли 136та транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу бахтсиз ҳодисалар енгил ва ўрта даражада бўлиб, Дубайнинг турли қисмларида содир бўлган.

Дубай полициясининг операциялар бўйича бош директор ўринбосари Умар Абдулазиз Ал-Шамсий ҳайдовчи ва йўловчилардан мамлакатда об-ҳаво ўзгариши кузатилаётгани сабаб, айниқса, туман ҳудудларда эҳтиёт бўлиб ҳаракатланишни сўраган. У ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан аввал, машинанинг барча эҳтиёт қисмлари, эшик, ойна ва фонус чироқлари ишлаётганига ишонч ҳосил қилишларини маслаҳат берди. Қўшимча сифатида, машиналар орасида узоқ масофа сақлаб ҳаракатланиш кераклигини таъкидлади.

Дубайда туманли об-ҳаво. Нега бу муаммо эмас?
“Йўллардаги асосий хавф-хатарга биргина туман эмас, балки туманли ҳавода машина бошқараётган ҳайдовчилар ҳам сабаб бўлмоқда”, – дейди Дубай фуқароси.

Ички ишлар вазирлиги ва Дубай полицияси томонидан кўрсатилган огоҳлантиришга қарамай, кўпгина ҳайдовчилар туман чоғида қоидаларга риоя қилишмаяпти.