Жаҳон | 17:16 / 22.02.2016
7276
1 дақиқада ўқилади

Оқ уйда Обама билан учрашган 106 ёшли аёл шодликдан рақсга тушиб юборди

Оқ уйда Обама билан учрашган кекса аёл видеотасвири тармоқда машҳур бўлиб кетди. 106 ёши Виржиния МакЛорин АҚШнинг илк қора танли Президенти билан учрашишни жуда ҳам орзу қилган. Шу боис, у Барак Обама билан учрашиш орзуси борлигини билдириб, Оқ уйга видеомурожаат юборган ва бу қабул қилинган.

У Обамалар хонадонига кириши кириб, хурсандчилигини яшира олмай, рақсга тушиб юборди ва биринчи қора танли Президент оиласи билан учрашганидан жуда мамнун эканини айтган.

Оқ уйнинг расмий саҳифасига жойлаштирилган мазкур видеороликни шу пайтгача 10,5 миллиондан ортиқ одам кўришга улгурди.

 
Dance Party with 106-year-old Virginia McLaurin

What's the secret to still dancing at 106? Watch 106-year-old Virginia McLaurin fulfill her dream of visiting the White House and meeting President Obama. #BlackHistoryMonth

Опубликовано The White House 21 февраля 2016 г.