Жаҳон | 14:34 / 22.02.2016
26003
2 дақиқада ўқилади

Яшаш учун дунёдаги энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди

GOBankingRates халқаро агентлигининг талқинига кўра, Қозоғистон яшаш учун энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади. Мутахассислар ижара уйлари, озиқ-овқат ва хизматлар учун кетадиган харажатлари бўйича аҳолининг сотиб олиш имкониятларини баҳолашди.

Рейтинг дунёнинг 112 давлати орасида 50та энг арзон мамлакатни аниқлади. Агентлик мутахассислари яшаш шароитини баҳолаш учун Нью-Йоркдаги ҳаёт даражасига мезон қилиб олишди. Шундай қилиб, қозоғистонликларнинг харидоргирлик қобилияти Нью-Йорк аҳолисиникидан 38,2 фоизга паст. Бироқ уларнинг маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари 774,8 фоизга, товар ва хизматлар эса 68,7 фоизга арзонроқдир.

“Қозоғистон Россия ва Хитой билан чегарадош бўлиб, 18,2 миллион аҳолига эга. Маҳаллий иқтисодиёт нефть, кўмир ва темир рудаси каби табиат ресурсларига таянади. Қозоғистонда яшаш арзонлигини аҳолининг истеъмол моллари ва озиқ-овқат учун сарфлаётган харажатларига назар солиб, билиш мумкин”, - дея қайд этади агентлик мутахассислари.

Яшаш учун энг арзон мамлакат сифатида Жанубий Африка Республикаси қайд этилди.

Рўйхатни Ҳиндистон, Косово ва Саудия Арабистони давом эттиради. Россия 39-ўринни, Украина 24, Беларусь эса 50 ўринни эгаллади.

Ҳиндистон

Косово

Саудия Арабистони