Жамият | 16:08 / 24.02.2016
4760
2 дақиқада ўқилади

АҚШда автомобил рулида эчкини кўришди

АҚШнинг Массачусетс штатида тасодифий йўловчи автомобил рулида эчкини кўриб қолди. Бу ҳақда Boston Globe хабар берган.

Оксфорд шаҳрида риелтор Жон Миллер савдо маркази автомобиллар тўхташ паркида "эчки-ҳайдовчи"ни кўриб қолган. Олдинига Миллерга ҳайдовчи ўриндиғида катта ит ўтиргандай туюлган, лекин у яқинлашиб, катта эчкини кўрган.

Ҳайрон бўлган Миллер бу ғаройиб ҳайдовчини мобил телефони орқали видеога олган ва видеороликни Faceebook’даги ўз саҳифасига жойлаган.

Бундан кейин Миллер билан жониворнинг эгаси алоқага чиқиб, воқеани тушунтириб берган. Эшли Робертсоннинг айтишича, у савдо марказига бир неча минутгагина кирган ва эчкини ўзи билан олиб юра олмаган.

Интервьюда Эшли эчкини ўз Toyota’сида фермага олиб кетаётган бўлганини, лекин йўлда савдо марказига кириши талаб этилгани учун эчкини машинада қолдиргани ҳақида айтади.

"Ўзининг йириклиги сабаб, эчки ҳайдовчи ўрнига ўтолмайди деб ишонгандим", дейди у.

Робертсоннинг айтишича, у ёнида йўқ бўлган вақт ичида эчкига ҳеч нарса таҳдид солмаган. Эчкининг эгаси таъкидлашича, эчки фавқулодда вазият сигналини ёқиб, стакандаги газировкани ичиб қўйган, ҳамма овқатни еб қўйган ва ҳайдовчи ўриндиғини бежаб қўйган бўлса ҳам, бу айтишга арзигулик иш эмас.

Ўз ўрнида видеоролик муаллифи Миллернинг айтишича, ушбу видео America's Funniest Videos кўрсатуви продюссерларига жўнатилган.