Жамият | 16:33 / 24.02.2016
4181
1 дақиқада ўқилади
Краснодарда ҳайдовчи аёл маст ҳолатда 17 машинани туртиб ўтди
Россиянинг Краснодар ўлкасида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи аёл 17та машинани уриб чиқди. Бу ҳақда «Югополис» нашри хабар берган.
Воқеа 23 февраль куни Промишленний кўчасида содир бўлган. Chevrolet русумли автомобил рулида бўлган бу ёш аёл қаторасига кўп қаватли уй атрофида турган 17та енгил машинани туртиб ўтган.
Маълум қилинишича, у маст ҳолатда ўз машинасини қўйиш учун жой ахтарган.
Урилган машиналарнинг зарарланиш даражаси юқори эмаслиги қайд этилган. Воқеа бўйича маъмурий иш очилган.