Спорт | 00:20 / 24.02.2016
4423
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ, 1-тур: "Бунёдкор" меҳмонда "Ал-Наср" билан дуранг натижа қайд қилди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Ал-Наср" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди.

"Бунёдкор" футболчилари Ҳамдамовнинг дубли ва Шокир Зуагининг голларига мезбон жамоа футболчилари Мирзежевски, Ал-Сеҳри ва Абдулғани жавоб қайтаришди.

"Бунёдкор" ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ хотиржамликка берилган Сергей Лушан шогирдлари икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, ҳисобни дуранг кўринишга олиб келишди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" Саудия Арабистонидаги сафаридан бир очко билан қайтадиган бўлди.

ОЧЛ, 1-тур. "В" гуруҳи
“Ал-Наср" - "Бунёдкор" — 3:3
Голлар: Мирзежевски (45+1) Ал-Сеҳри (79), Абдулғани (85) - Ҳамдамов (3), Зуаги (33), Ҳамдамов (75)
"Ал-Насср": Абдуллоҳ Ал Энизи, Муҳаммад Ҳуссайин, Омар Хавсави, Холид Ал Гамди, Ҳуссайин Сулаймони, Иброҳим Ғолиб, Абдулазиз Жебрин, Шая Шараҳили, Маркиньос, Адриан Миерзежевски, Наиф Ҳазази.
"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Акрам Комилов, Александр Алемпиевич, Рустам Ашурматов, Шокир Зуаги, Минори Сато, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов.