Спорт | 08:47 / 25.02.2016
18391
1 дақиқада ўқилади

Дарвозабоннинг кулгили хатоси Туркманистон жамоасига ОФК Кубоги ўйинида ғалаба келтирди

Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоаси ОФК Кубоги доирасида Ливаннинг "Ал-Аҳад" жамоасига қарши ўйин ўтказди. Бу ўйинда туркманлар жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Биринчи гол ливанликлар дарвозабонининг қўпол хатоси туфайли юзага келди. У бу вазиятда жамоадоши ортга юмалатган тўпни ўтказиб юборади ва уни дарвоза чизиғини кесиб ўтгунича қувиб ета олмайди. Бу голдан кейин ливанликлар вазиятни ўнглаша олмади ва яна бир гол қўйиб юборишди.