Жаҳон | 07:28 / 25.02.2016
15489
1 дақиқада ўқилади

Россия ташқи ишлар вазирлигида Эрдўғаннинг Россия икки учувчи деб Туркия каби дўстини йўқотгани ҳақидаги сўзларига изоҳ берилди

Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россия икки учувчи деб Туркия каби дўстини йўқотгани ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

"ОАВ Эрдўғаннинг сўзларини шундай бермоқда: "Афсус, Россия икки учувчи деб Туркия каби дўстини йўқотди". Энди сўзларни уларнинг туриши керак бўлган тартибда жойлаштирамиз: "Россия Туркия деб икки учувчисини йўқотди", деб ёзди Захарова. 

Эрдўған, шунингдек,  Туркия рус халқи душмани эмаслигини айтди.

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2015 йил 24 ноябрда Сурия устида турк самолёти томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин кескинлашиб кетган.