Ўзбекистон | 16:27 / 25.02.2016
66226
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомобиллар сотиб олиш тартиби ўзгариши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг лойиҳаси янги автомобиллар савдоси билан шуғуллашни фақат юридик шахслар – Ўзбекистон ҳудудида техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига эга бўлган ишлаб чиқарувчи-ташкилотларнинг расмий дилерлари орқали амалга оширишни назарда тутади.

Давлат порталларида Вазирлар Маҳкамасининг “Техник хизмат кўрсатишни мукамаллаштириш ва автотранспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасининг муҳокамаси бошланди.

Хужжатда 2017 йил 1 январдан М1 (енгил) ва N (юк) категорияли янги автомобиллари савдосини фақат юридик шахслар – Ўзбекистон ҳудудида техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига эга бўлган ишлаб чиқарувчи-ташкилотларнинг расмий дилерлари орқали амалга ошириш таклиф этилади, деб хабар беради norma.uz.

Шунингдек, ИИВ фақат талаблар тўлиқ бажарилгандагина янги автомобиллар савдоси учун махсус маълумотлар ва ҳисоб-китоблар бланкини тақдим этади.

Қарор лойиҳасида автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этиш қоидалари ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, авваллари бошқа техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари билан янги маҳаллий автомобилларга савдоолди хизмат кўрсатиш тўғрисида келишув имзолаган дилерларга ҳам янги автомобилларни сотиб олишга рухсат берилар эди.