Ўзбекистон | 09:58 / 26.02.2016
19726
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна бир автобус ёниб кетди

26 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автобусда яна ёнғин келиб чиқди. Бу хусусида Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари «Водители Ташкента» гуруҳида хабар беришган. Мазкур гуруҳда воқеа жойидан олинган суратлар ҳам жойланган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Фойдаланувчиларнинг фикрича, воқеа Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган.

Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Toshshahartransxizmat" АКнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилдик. Бироқ гўшак кўтарилмади.

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни ҳам Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида Mercedes-Benz Low Floor русумли №12 йўналишда ҳаракатланувчи автобусда ёнғин келиб чиққанди.