Жамият | 19:41 / 27.02.2016
10335
2 дақиқада ўқилади

Калифорнияда 10 ёшли қиз икки қизалоқни қутқариб ҳалок бўлди

Калифорниянинг Лейксайд шаҳрида фожиа содир бўлди. Кира Ларсен бир ва икки ёшли кичик қизлар билан ўйнаётганида, тепаликда турган Mercedes Benz русумли машина пастга юришни бошлаган.

Кира беихтиёр уларни узоқроққа итариб юборади, лекин унинг ўзини машина деворга қисиб қўяди. Уни тез орада шифохонага олиб боришди, аммо олинган тан жароҳатлар туфайли у ҳалок бўлган.

Қўшнилар Кирани қаҳрамон деб атайшмоқда, у қутқарган қизларнинг онаси эса Алисса Женкинс ундан чексиз миннатдор.

«У ҳар доим болаларимнинг фаришта-қўриқчиси эди. Менинг икки болам бор ва улар бир зумда йўқ бўлишлари мумкин эди, лекин у аралашиб ўз қўлидан ишни яъни атрофдагиларни ҳимоя қилди», дейди Алисса.

Ҳозирда полиция машина нима сабабдан тепаликдан пастга юриб кетганини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

GoFundeMe сайтида Киранинг оиласи учун хайрия маблағи йиғилмоқда ва ҳозирки кунга келиб 64 минг доллар хайрия йиғилган.