Жаҳон | 07:25 / 28.02.2016
5418
1 дақиқада ўқилади

Клинтон Трампнинг сайловолди шиорига изоҳ берди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон "Американи яна буюк қилишга" ваъда бераётган республикачи Дональд Трампнинг сайловолди шиорига изоҳ берди.

"Сиз эшитганингизга қарамасдан, биз Американи яна буюк қилишимиз шарт эмас, чунки у доим буюк бўлишда тўхтамаган", деб айтди Клинтон Жанубий Каролина штатидаги праймеризда ғолиб бўлгандан кейин.

Клинтон бунинг ўрнига мамлакатни яна бирлаштириш ва деворлар қуриш ўрнига мавжуд тўсиқларни бузиш керак, деб айтди.

Жорий ҳафтада Мексиканинг собиқ президенти Трампнинг икки давлат ўртасида девор қуриш ғоясини кескин танқид қилди. Бунга жавобан Трамп девор яна 3 метрга баландроқ қилиб қурилиши билан жавоб берди.