Жамият | 19:15 / 29.02.2016
3662
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистондаги қишлоқда она 3 боласини сотиб юборгани маълум бўлди
Қирғизистоннинг Соқулуқ туманидаги Асил-Бош қишлоғида яшовчи аёлга нисбатан Қирғизистон республикаси Жиноят кодексининг 124 моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Маълум қилинишича, бу аёлнинг турмуш ўртоғи 2016 йилнинг 27 февралида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган ва ўз рафиқаси 2014 йилда 1 ўғли ва бир қизини номаълум шахсларга 80 минг сомга сотиб юборганини билдирган. Кейинчалик, 2015 йилнинг январида бу аёл ўзи туққан чақалоқни Чуй вилоятида туғруқхонада 2 минг сом эвазига акушерга пуллаган.
Айни вақтда бу иш бўйича текширувлар давом этмоқда.