Жамият | 19:06 / 29.02.2016
11639
1 дақиқада ўқилади

Шаржалик йигит ўз отасини «жинлар буюргани» учун ўлдириб қўйди

АҚШдан Шаржага қайтиб келган йигит синган стол оёғи билан отасини ўлдириб қўйган ва полицияга бу ишни «жинлар буюргани» учун амалга оширганини айтган.

Қотилнинг онаси айтишича, ўғли АҚШдаги ўқишидан қайтиб келгандан кейин унда руҳий муаммолар кузатилган ва шифокор у ўз жонига қасд қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Сўроқлар давомида, у отасини стол оёғи билан ураётганда «ғалати» сўзларни такрорлаганлигини айтиб ўтган.

«Ўғлим менга ҳар доим унинг ичида қандайдур жин борлигини ва унга нималардир қилиши кераклигини айтар экан», - дейди унинг онаси.