Жамият | 08:16 / 29.02.2016
5416
1 дақиқада ўқилади

"Телба Макс" костюмлар, саҳналаштириш ва энг яхши турмак бўйича "Оскар"га сазовор бўлди

"Телба Макс" фильми костюмлар, саҳналаштириш ва турмаклар бўйича энг яхши деб топилди ва "Оскар" мукофотини қўлга киритди.

"Телба Макс" Оскарнинг дастлабки 3та статуеткасига лойиқ деб топилди. Кино ижодкорлари саҳнага кетма-кет чиқишди. Фильм 10 номинацияда тақдим қилинган бўлиб, энг яхши режиссура ва энг яхши фильм номинациялари ҳам шулар жумласидан.

Костюмлар учун мукофотни олишга буюк британиялик дизайнер Женни Бивен чиқди. Женни бу мукофотга 10-марта номзод бўлиб, 2-бор лойиқ деб топилмоқда.

Саҳналаштириш бўйича номинацияни Колин Гибсон ва Лиза Томпсон қабул қилиб олишди.

Фильм қаҳрамонлари турмакларини яратган 3 нафар стилистга ҳам ҳайкалчалар берилди.