Жаҳон | 08:11 / 29.02.2016
10422
1 дақиқада ўқилади

Яценюк Украинанинг 1 млн гектар ерини сотиш лозимлигини айтди

Украина бош вазири Арсений Яценюк ер ислоҳоти доирасида очиқ аукционда давлатга тегишли 1 млн гектар ерни сотиш лозимлигини айтди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар берди.

"Ер ислоҳотини давом эттириш лозим. Очиқ аукционда яширин ёки коррупциялашган оборотда бўлган, давлатга тегишли бўлган 1 млн гектар ерни сотиш лозим, деб ҳисоблайман", деб айтди Яценюк.

Шунингдек, Украина вазирлар маҳкамасига 1 мартгача Украинада қишлоқ хўжалиги ерлари оборотини тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юкланди.