Жамият | 14:40 / 01.03.2016
18754
2 дақиқада ўқилади

Уй-жой-коммунал тўловлари бўйича қарздорлар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида сув, электр, газ ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган, қарздорлиги ортиб кетган фуқаролар рўйхати эълон қилинди.

“Тошкент шаҳар “Сувсоз” ДУК ичимлик ва оқава сув хизматларини мунтазам етказиб берган ҳолда истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳолига истеъмол қилинган ичимлик суви ва фойдаланилган оқава сув хизматлари учун тўловларни кечиктирмасдан ўз вақтида амалга ошириш талаби қўйилган. Лекин, аҳоли ўртасида ўз мажбуриятларини бажармай, унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади”,—дейди “Сувсоз” ДУК бошқарувчиси ўринбосари Ш.Эгамбердиев.

Манбада шаҳардаги имконият бўла туриб, йиллаб тўлов қилмаган беписанд фуқаролар борлиги ҳақида ёзилади. Мазкур рўйхатда 300 минг сўмдан тортиб, 4 миллион 800 минг сўмгача қарзи бор фуқаролар ҳам қайд этилган.

“Халқимизда “Инсоф сари барака” деган нақл бежиз айтилмаган. Шундай экан, қарздорларга инсоф берсин”, дейилади манбада.

Тўлиқ матн билан ушбу манбада танишиш мумкин.