Фан-техника | 09:42 / 01.03.2016
4930
2 дақиқада ўқилади

Volvo чиқиндиларни йиғувчи робот ишини намойиш этди

Швециянинг автомобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси Volvo роботлаштирилган чиқинди йиғувчи машинани муддатидан аввалроқ синовдан ўтказишни бошлади. Шунингдек, унинг ишлаш қоидалари тўғрисида ҳам маълумот берди.

Volvo ўзининг Robot-based Autonomous Refuse handling (ROAR) деб номланувчи янги лойиҳаси ҳақида илк маротаба 2015 йилнинг июнь ойида эълон қилган эди. У белгиланган ҳудуддаги чиқинди контейнерларини топиб, улардаги чиқиндини бўшатувчи ва яна жойига қатариб қўювчи ўзи юрадиган роботни яратишни режалаштирган.

Volvo ROAR`нинг қандай ишлаши ҳақида батафсил айтиб берди. Чиқинди ташувчи контейнерлар яқинида тўхтайди, ҳайдовчи махсус тугмани босади ва осмонга махсус дрон учиб чиқади. Дрон атрофни сканердан ўтказиб, чиқинди бакларини топади ва унинг жойлашуви координатларини роботга жўнатади.

Робот эса хотирасига юкланган жойнинг харитаси ва маълумотлар билан бирга чиқинди ташувчидан чиқиб, атрофдаги барча бакларни йиғишни бошлайди. GPS-қабул қилувчи, инерция ўлчами модули (Inertial Measurement Unit) ва LiDAR лазер датчиклари эвазига робот ўзини бошқара олади ва тўсиқларни айланиб ўта олади.

Бошқарувчисиз чиқинди йиғувчи мустақил равишда чиқиндини йиғиб, юк ташувчига олиб боради, чиқиндини унга бўшатиб, бакни ўз жойига қайтаради. Чиқинди ташувчи машинанинг орқасида камера жойлаштирилган бўлиб, иш қандай бажарилаётганидан хабардор бўлиб туриш мумкин. Агар электроника атрофда хавф туғдирувчи нарсалар (мисол учун, одам) бўлса, робот ўз ишини тўхтатади.

Чиқинди ташувчининг ҳайдовчиси ёки унинг ёрдамчиси роботни кабинадан туриб бошқаришлари ҳам мумкин.

Робот-чиқинди йиғувчининг ишлайдиган нусхасини яратилиши учун Volvo ва унинг шериклари учун тўрт ой вақт керак бўлди. Аввалроқ ROAR`нинг синови 2016 йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди.