Спорт | 18:04 / 02.03.2016
1997
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 олимпиадасида профессионал боксчилар ҳам иштирок этиши мумкин бўлади

2016 йилнинг август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинларида профессионал боксчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақда халқаро ҳаваскорлар бокс федерацияси президенти Чинг-Куо Ву Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди

«Риода профессионал боксчилар ҳам бўлади. Аммо бунинг учун улар ҳам қолган спортчилар каби бўлиши керак. Улар ҳам саралаш босқичидан ўтиши ва миллий федерациялардан бири номидан иштирок этиши лозим. Улар Олимпиадага шунчаки қўйилмайди», — дея таъкидлади Чинг-Куо Ву.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш