Жаҳон | 15:10 / 03.03.2016
4083
2 дақиқада ўқилади

Америка хакерларига Пентагон сайтларини бузишга қонуний рухсат берилди

АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагоннинг расмий сайтларини кибермуҳофаза қилиш бўйича биринчи пилот лойиҳаларига старт берилганини хабар берди, дейилади Reuters агентлигининг эълонида. Бу АҚШ федерал ҳукуматининг тарихидаги тармоқлар хавфсизлигини оммавий синаш бўйича биринчи тажрибаси ҳисобланади.

Лойиҳа апрель ойида бошланиб, Hack the Pentagon номи остида ташқи программистларни жалб этиб, Пентагон расмий сайтларнинг нозик томонларини топишни мақсад қилиб олинди. Лойиҳа “bug bounties” кўринишидаги беллашув асосида бўлиб ўтади. Бундай усул IT-саноатининг тижорий йўналишида машҳур бўлиб, уни АҚШ ҳукумати эса биринчи марта қўллаб қўришни режалаштирган.

Уларнинг мақсади қонунбузарлардан олдин нозик томонларни топиб, уларни бартараф этишдан иборат. Бундан ташқари, сайтлар ва тармоқлар нозик томонларини топиб берган программистларга пулли совринлар ваъда қилинган.

Қатнашувчилар АҚШ фуқаролари бўлишлари ва шу ерда истиқомат қилишлари шарт. Барча аризалар текширилиб чиқилади, ҳаттоки уларнинг таржимаи ҳоллари ҳам ўрганилиб чиқилади. АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг айтишича, улар Google ва Shopify жамоасидиги мутахассислардан Hack the Pentagon лойиҳасига “жалб” этилган.