Жаҳон | 08:28 / 05.03.2016
3848
1 дақиқада ўқилади

"АвтоВАЗ" президенти ишдан бўшатилмоқда

Россиянинг "АвтоВАЗ" автомобилсозлик компанияси президенти Бу Андерссон компания директорлар кенгаши йиғилишидан кейин ўз лавозимидан озод этилади, деб айтди "Ростех" раҳбари Сергей Чемезов The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.

"Энди бизга бирор одам керак. Андерссоннинг ўз лавозимидан озод этилиши ҳақидаги қарор директорлар кенгаши йиғилишида қабул қилинади", деб айтди Чемезов.

Чемезовнинг таъкидлашича, Андерссон 9 ёки 10 мартда ўз лавозимидан бўшатилади.