Спорт | 01:02 / 05.03.2016
5575
2 дақиқада ўқилади

Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками, Расулов – энг яхши лайнсмен

ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2015 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси ўтган йил якунларига кўра халқаро майдонларда ҳамда Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ишлаган ҳакамлар орасида энг яхши ҳакам деб эътироф этилди. Эътиборлиси, Эрматов учун ушбу соврин фаолияти давомидаги кетма-кет равишда қўлга киритган ўнинчи соврин бўлди.

Маълумот учун, Равшан Эрматов ўтган йили Ўзбекистон Чемпионати ҳам Кубоги баҳсларида, шунингдек, халқаро миқёсдаги нуфузли турнирларда юқори савияда ўйинларни бошқариб борди. Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларид, ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида бир қатор учрашувларни бошқарди. Жумладан, "Гуанжоу Эвергранд" (Хитой) ҳамда "Ал Аҳли" (БАА) клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси – 2015 финал жавоб учрашувини бошқариб борди.

Ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов эса, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши қанот ҳаками сифатида эътироф этилди. Абдуҳамидилло Расулов ҳам Равшан Эрматов бригадасида Ўзбекистон Чемпионати ҳамда халқаро миқёсдаги бир қатор мусобақаларда муваффақиятли ишлади.

Манба: the-uff.com